Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

“DENTAFILL PLYUS” МЧЖ, “MERRYMED FARM” МЧЖ, “ORGANIC FARMA” ХК ва “GLOBAL GRAND FARM” ХК қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйганлиги аниқланди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси, фармацевтика фаолияти (дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализацияси бундан мустасно) билан шуғулланувчи лицензиатлар фаолияти устидан назорат функциясини амалга ошириш доирасида 2020 йил IV чорак давомида ўтказилган текширувлар тўғрисида ахборот берди.

1.Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига жисмоний шахслардан келиб тушган қонунбузилиш ҳолатлари ҳақидаги расмий маълумотлар асосида, Агентликнинг 2020 йил 2 октябрдаги 64-сонли бўйруғига мувофиқ, Тошкент шаҳрида жойлашган “DENTAFILL PLYUS” МЧЖда белгиланган тартибда текширув ўтказилди.

Текширув натижалари бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан “DENTAFILL PLYUS” МЧЖга 2020 йил 9 октябрдаги 25-20/3185-сон кўрсатма берилди.

Кўрсатмада қайд этилган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан амалга оширилган тадбирлар ҳақидаги маълумотлар “DENTAFILL PLYUS” МЧЖ томонидан белгиланган муддатларда Агентликка тақдим этилди.

2. “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази” ДУКнинг, марказга жисмоний шахс томондан сифат назорати ўтказиш учун тақдим этилган, “MERRYMED FARM” МЧЖ корхонасида ишлаб чиқарилган дори воситасининг норматив ҳужжат талабларига жавоб бермаслиги тўғрисидаги 2020 йил 11 ноябрдаги 29/09-3896-сонли хати асосида, Агентликнинг 2020 йил 12 ноябрдаги 86-сон буйруғига мувофиқ, “MERRYMED FARM” МЧЖ корхонасида белгиланган тартибда текширув ўтказилди.

Текширув натижалари бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан корхонага 2020 йил 19 ноябрдаги 25-20/3726-сон кўрсатма берилди.

3. “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУКнинг 2020 йил 19 ноябрдаги 29/09-4049-сонли хати ҳамда унга илова қилинган “Les Laboratoires Servier” ширкати Ўзбекистондаги ваколатхонасининг “ORGANIC FARMA” хусусий корхонаси томонидан мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган дори воситаларини реализация қилаётганлик тўғрисидаги маълумотлари асосида, Агентликнинг 2020 йил 30 ноябрдаги 93-сон буйруғига мувофиқ, “ORGANIC FARMA” хусусий корхонасида белгиланган тартибда текширув ўтказилди.

Текширув натижалари бўйича аниқланган  қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан корхонага 2020 йил 10 декабрдаги 25-20/4020-сон кўрсатма берилди. Шу билан бирга, текширув ҳужжатлари ваколат доирасида кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига юборилди.

4. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига юридик шахсдан келиб тушган, Наманган вилоятида жойлашган “GLOBAL GRAND FARM” ХК  томонидан Давлат реестрига киритилмаган, Сертификатлаштириш органи томонидан мувофиқлик сертификати расмийлаштирилмаган тиббий буюмларни реализация қилганлик тўғрисидаги  маълумотлар  асосида, Агентликнинг  2020 йил 30 ноябрдаги 94-сон буйруғига мувофиқ, “GLOBAL GRAND FARM” хусусий корхонасида  белгиланган тартибда текширув ўтказилди. Текширув натижалари бўйича аниқланган  қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан корхонага 2020 йил 10 декабрдаги 25-20/4019-сон кўрсатма берилди.

Шу билан бирга, текширув ҳужжатлари ваколат доирасида кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига юборилди.

Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech