Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Диққат эълон!

Tashkent Pharma Park таркибида ташкил қилинадиган Фармацевтик техника университетида замон талабларига мос равишда олий таълим ва илмий соҳада фаолият олиб боришни истайсизми?

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Буюк Британия, АҚШ, Корея Республикаси ва бошқа ривожланган давлатларнинг нуфузли университетларида таълим олиш имкониятини бермоқда.

Олий ўқув юртларининг магистратура ва докторантура йўналишларида таҳсил олиш истагида бўлган ҳамда ўз фаолиятини Tashkent Pharma Park давом эттиришни мақсад қилган номзодлар учун танлов эълон қилади.

Ўқиш қуйидаги мутахассисликлар бўйича олиб борилади:

➖ Фармация;
➖ Биофармацевтика фанлари ва биотехнологиялар;
➖ Клиник фармация;
➖ Дори воситаларини тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқиш;
➖ Фармацевтика технологияларининг сифатини таъминлаш;
➖ Биокимё;
➖ Тиббий кимё;
➖ Биотиббиёт фани;
➖ Косметология.

Танловдан ўтган ва чет эл университетларини битирган номзодлар ўз фаолиятларини Tashkent Pharma Park нинг илмий-педагогик ходимлари сифатида давом эттирадилар. Етук мутахассислар, профессор, ўқитувчилар тажрибаси, замонавий лобораториялардан фойдаланиш имконияти энди сизда бор.

Tashkent Pharma Park тизимида ишлаш ва замон талабига мос кадрлар бўлиш учун дадил қадам ташлаш вақти келди. Инновацион ривожланишга ҳисса қўшиш сизнинг ташаббусингиз, Ўзбекистон фармацевтикасини ривожлантириш йўлида самарали меҳнат этиш имконини эса биз тақдим этамиз.

Магистратура йўналишида таҳсил олиш учун номзодларга қўйиладиган талаблар:

➖ фармацевтика, биология, кимё ёки тиббиёт фанлари бўйича бакалавр даражаси;
➖ Инглиз тили бўйича билим даражаси - IELTS 6.5;
Tashkent Pharma Park тизимида ишлашга бўлган рағбат, шунингдек, фармацевтика ва тегишли фанлар бўйича малака оширишга тайёрлик.

Докторантура йўналишида таҳсил олиш учун номзодларга қўйиладиган талаблар:

➖ фармацевтика, биология, кимё ёки тиббиёт фанлари бўйича магистр даражаси;
➖ Инглиз тили бўйича билим даражаси - IELTS 6.5;
Tashkent Pharma Park  тизимида ишлашга бўлган рағбат, шунингдек, фармацевтика ва тегишли фанлар бўйича малака оширишга тайёрлик;
➖ фармацевтика ва тегишли фанлар соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш тажрибаси.

Номзодлар қуйидаги ҳужжатлар тўпламини юборишлари шарт:

➖ Инглиз тилида тўлдирилган ариза;
➖ Профессионал касбий ривожланишдаги рағбат ва мақсадлар тўғрисида қисқача эссе (баён), 2 варақдан ортиқ эмас, Times New Roman, 12;
➖ Паспорт, диплом ва тегишли гувоҳнома, меҳнат дафтарчаси нусхалари ва мавжуд бўлса, нашр этилган мақолалар рўйхати - веб-манзил ҳаволалари келтирилсин.

Аризангизни Form.uzpharmagency.uz манзилида тўлдириб қолдиришингиз мумкин. Аризалар 2020 йил 15 июль соат 18:00 гача қабул қилинади.

☎️ Мурожаат учун: (71) 234-19-27

Tashkent Pharma Park нинг илк замонавий, илмли мутахассислари бўла олишингизни хис этиш вақти келди. Ҳаракат сиздан, имконият эса биздан!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech