Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

GMP талабларини жорий қилиш билан боғлиқ харажатлар Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан қопланади

Дори воситаларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий тадбиркорлар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2022 йил 12 апрел куни ўтказилган йиғилишда, дори воситаларини маҳаллий ишлаб чикарувчилари 2022 йил 31 декабрга қадар ўз корхоналарида биринчи маротаба “Зарур ишлаб чиқариш амалиёти – GМР” давлат стандарти талаблари жорий қилиб, “Зарур амалиётлар маркази” ДУК томонидан GMP сертификатини қўлга киритган тақдирда, мазкур стандарт талабларини жорий қилиш билан боғлиқ харажатлар “Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси” маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши белгиланди.

Эндиликда дори воситаларини маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар 2022 йил 31 декабрга қадар ўз корхоналарда биринчи маротаба “Зарур ишлаб чиқариш амалиёти – GМР” давлат стандарти талабларини жорий қилса, мазкур талабларни жорий қилишда кетган харажатлар Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан қоплаб берилади.

Бунда маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари “GMP” талабларни жорий қилишда кетган харажатлар ҳақидаги расмий шартнома ҳамда барча амалга оширилган тўловларни исботловчи расмий ҳужжатлар билан Агентликка мурожаат қилишлари сўралади.

Маълумот учун бу сарф-харажатларга:

☑️ “Зарур ишлаб чиқариш амалиёти – GМР” талабларини жорий қилиш учун консултантлар ёрдами;
☑️ Сифат менежменти тизимлари ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш;
☑️ Ходимларни “Зарур ишлаб чикариш амалиёти – GМР” бўйича малакаларини ошириш;
☑️ Валидация ва квалификация;
☑️ Ҳароратни хариталаш;
☑️ “Зарур амалиётлар маркази” ДУК томонидан ўтказилган баҳолаш инспекцияси;
☑️ Фармацевтик инспекция ва қайта фармацевтик инспекция учун тўланадиган сарф-харажатлар киради.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech