Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Диққат, танлов! “Қадринг баланд бўлсин, она тилим”

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” шиори остида Республика танловини эълон қилади.

Танловнинг асосий мақсади ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини ошириш, давлат тилини миллий қадрият сифатида тарғиб қилиш, унга нисбатан миллий ғурур ҳиссини тарбиялаш, тилимизнинг халқаро мавқеини мустаҳкамлаш, давлат тилига оид муаммоларни ҳал этишга ижодий ёндашувни ривожлантиришдан иборат.
 
Танлов қуйидаги номинацияларда ўтказилади: 
 
– Энг яхши бадиий асар (шеърий асар – 30 мисрагача; насрий ҳикоя – ҳажми 3600 босма белгигача);
– Энг яхши публицистик мақола (очерк, лавҳа – ҳажми 5400 босма белгигача);
– Ўзбек тилининг хориждаги энг яхши тарғиботи (ўзбек миллатига мансуб ёки чет эл фуқаролари томонидан яратилган хорижда ўзбек тилини тарғиб қилишга қаратилган илмий, бадиий, мусиқий асарлар ҳамда аудио, видео маҳсулотлар);
– Энг яхши ижтимоий роликлар (аудио, видеороликнинг давомийлиги 3 дақиқагача);
 
Танлов ғолиблари пул мукофотлари билан тақдирланади.
 
Энг намунали, ғоявий-бадиий пишиқ ижодий ишлар оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб этилади.Ижодий ишлар шу йилнинг 20 сентябрига қадар “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” сарлавҳаси остида info@til.gov.uz электрон почтаси ёки @Til_tanlovBot телеграм манзили орқали онлайн қабул қилинади.
 
Танлов юзасидан қўшимча маълумотларни www.til.gov.uz, www.manaviyat.uz сайтлари ҳамда Республика Маънавият ва маърифат марказининг танлов бўйича масъул ходимлари Муҳтарама Улуғова (99 847-69-41), Дилмурод Дўстбеков (97 752-33-99) билан телефон орқали боғланиб олишингиз мумкин.
 
ЎзА
 
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech