Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Дистрибьюторлар фаолиятининг GDP талабларига мувофиқлигини текшириш мавзусига бағишланган семинар бўлиб ўтди

Шу йилнинг 14 апрель куни Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат марказида “GDP талабларига мувофиқлиги юзасидан дистрибьюторларни текшириш” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Уч кун давомида ташкил этиладиган мазкур тадбир GDP бўйича эксперт, жараёнли бошқариш ва менежмент тизимини стандартлаштириш бўйича маслаҳатчи Алексей Хилюк томонидан ўтказилмоқда.

Унда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги бошқармалари ва Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази мутахассислари иштирок этди.  

Айтиш жоиз, семинар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2019 — 2021 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 10 апрелдаги ПФ-5707-сон Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг “Фармацевтика соҳасига зарур амалиётлар (GxP) талабларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 18 сентябрдаги 788-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech