Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Дори-дармонларни тақсимлаш бўйича “омборхона” дастури ишлаб чиқилмоқда

Кеча АОКА мажлислар залида “Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари” мавзусида бўлиб ўтган анжуманда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова қатнашди.

Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастурининг ижросига бағишланган матбуот анжуманида 2020 йилда Давлат дастури ижроси доирасида тиббиёт тизимида амалга оширилган ислоҳотлар тўғрисида маълумот берилди.

— Соғлиқни сақлаш тизимидаги 2020 йил Давлат дастури ижроси ҳақида сўзлашдан олдин бу йил Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими учун синовли йил бўлганини қайд этмоқчиман, — дейди вазир ўринбосари Элмира Баситханова. — Айни пайтда ҳам вазирлик ходимлари ва тиббиёт вакиллари дунёдаги барча мамлакатларни таҳликага солиб қўйган “СОVID-19” инфекцияси оммалашишига қарши бор имкониятини ишга солиб мардонавор ва самарадор кураш олиб бормоқда. Шунга қарамасдан, Давлат дастурида Соғлиқни сақлаш тизимида ислоҳотларни амалга ошириш бўйича белгиланган вазифалар ҳам ўз ўрнида тўлақонли бажариб келинмоқда. Давлат дастурининг 25 та бандида Соғлиқни сақлаш вазирлигига турли вазифалар юкланган.

Анжуманда келтирилган маълумотларга кўра, Давлат дастуридаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича тиббиёт объектларида 789,7 млрд. сўмлик ишлар бажарилди. Жумладан, республикамиз бўйлаб 184 та объектда қурилиш таъмирлаш ишлари якунланди.

Шунингдек, жорий йилда соҳага замонавий компьютер технологияларига асосланган рақамли иқтисодиётни татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, 2020 йилда “Бемор” автоматлаштирилган ахборот тизими яратилиб (bemor.ssv.uz) ишга туширилди. Ушбу тизимга ҳозирча 47 минг нафардан ортиқ бемор, 100 та тиббий муассаса ҳақида маълумотлар киритилган.

Айни пайтда дори-дармонларни тўғри тақсимланиши ҳисобини юритувчи “Омборхона” дастури ишлаб чиқилмоқда. Албатта, соҳага бу каби замонавий компьютер технологияларига асосланган рақамли иқтисодиётнинг жорий этилиши инсон омилини камайтириб, коррупция сингари турли иллатларнинг олди олиниши билан бирга аҳолига тез ва сифатли тиббий хизмат кўрсатилишини ҳам таъминлайди. Дастур ижроси борасидаги ишлар давом эттирилмоқда.

Анжуман сўнгида вазирлик мутасаддилари ОАВ вакиллари ва тадбир иштирокчиларининг саволларига тегишлича жавоблар беришди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech