Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

“Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУКда Қиёслаш лабораторияси ўз ишини бошлади

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУКда Қиёслаш лабораторияси ўз ишини бошлади.

Қиёслаш лабораторияси тиббётда қўлланиладиган тиббий ўлчаш воситаларини метрологик қиёслаш (текшириш) хизматларини олиб боради:

• Ультратовуш сканерлари (УЗИ);
• Электрокардиографлар, бемор мониторлари, ЭКГ- Холтерлар;
• Дефибрилляторлар;
• Электрохирургик генераторлар (ЭХВЧ, коагуляторлар);
• Артериал қон босм ўлчагичлари (тонометрлар);
• Физиотерапевтик ускуналар («ПОТОК»; «АМПЛИПУЛЬС»; «ЭЛЕКРОСОН»; «СТИМУЛ»; «ТОНУС» ва ҳк.);
• Фотоэлектрик концентрацион колориметрлар КФК-2;
КФК-2М ва ҳк.;
• Биокимёвий анализаторлар;
• Иммунофермент анализаторлар;
• Гематологик анализаторлар;
• Сийдик анализаторлар;
• Электроэнцефалографлар (ЭЭГ);
• Эхоэнцефалографлар (ЭхоЭГ);
• Миографлар (ЭМГ);
• Реографлар (РеоЭГ);
• Термостатлар, Қуритиш шкафлари ва Инкубаторлар.

Метрологик қиёслаш (текшириш) хизматлари сифатини янада ошириш мақсадида Қиёслаш лабораторияси томонидан даволаш-профилактика муассасасига сайёр хизматлар ҳам йулга қўйилган, лаборатория мутахассислари томонидан тиббий ўлчаш воситаларини тўғри ва самарали ишлаш бўйича ўз малакавий маслаҳатларини ҳам бериб боришади. Қиёслаш лабораториясида ўз ишини устаси етук мутахассислари иш олиб боришади.

Сайёр хизматлар (Тошкент шаҳри ичида) ва консультатив маслаҳатлар барчаси БЕПУЛ!!!

Мурожат ва таклифлар учун: 712424893 ички рақам 136

Қиёслаш лабораторияси мудири
Абдуллаев Нодир Мир-Азимович

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech