Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар диққатига!

Ҳурматли корхоналар раҳбарлари!

Тиббиёт муассасалари ва аҳолини коронавирус инфекциясининг олдини олиш, ташхислаш ва даволаш учун зарур дори-дармонлар, тиббий буюмлар ва тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш мақсадимиз экан, сизлардан давлат органларига ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга, зарур маҳсулотларнинг у ёки бу позициясини маҳаллийлаштиришга кўмаклашиш, имтиёзлар тақдим этиш ёки корхонанинг ривожланишига, айниқса, коронавирус инфекциясини даволаш учун ишлатиладиган дорилар ишлаб чиқаришни ташкил этишга тўсқинлик қиладиган бошқа муаммолларни бартараф этиш бўйича ўз таклифларингизни беришингизни сўраймиз.

Таклифларингизни farmagentlik@minzdrav.uz электрон манзилига 2020 йил 24 июль 13:00га қадар жўнатинг.

Маҳсулотлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 июлдаги 449-сонли қарорида кўрсатилган.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech