Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ру O`z Ўз En

“Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУКнинг Рўйхатдан ўтказиш бўлими бош мутахассиси Абдуқаюм Сатторов 64 ёшида вафот этди

А.Сатторов 1957 йил 6 июнь куни Тошкент шаҳрида туғилган. 1980 йил Тошкент Фармацевтика институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини Тошкент Фармацевтика институтида лаборант сифатида бошлаб, кейинчалик қатор тизим муассасаларида турли лавозимларда ишлаган.

Жумладан, "Дори-дармон” акциядорлик жамиятига қарашли дорихоналарда провизор-технолог, катта провизор ҳамда дорихона мудири, Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси Фарминспекцияси етакчи мутахассиси сўнгра мазкур бўлимнинг бош мутахассиси лавозимида самарали фаолият юритган.

А.Саттаров сўнгги йилларда “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУКнинг Рўйхатдан ўтказиш бўлими бош мутахассиси сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, ўз соҳасининг етук мутахассиси, ўзига берилган вазифаларни пухта бажариши билан ёшларга ўрнак бўлиб келган Саттаров Абдуқаюм Вахитовичнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech