Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими 2022–2025 йиллар давомида босқичма-босқич жорий қилинади

"Дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида"ги Вазирлар Маҳкамаси (ВМҚ 149-сон, 02.04.2022) (https://lex.uz/uz/docs/5936145) қарори қабул қилинди.

✅ Қарорги мувофиқ, мажбурий рақамли маркировкалашни бошлаш муддатлари ҳамда дори воситалари ва тиббий буюмлар турлари қуйидагича белгиланди:

☑️ биринчи гуруҳ - иккиламчи (ташқи) қадоқларда ишлаб чиқарилган дори воситалари (орфан дори воситалари бундан мустасно) – 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб;

☑️ иккинчи гуруҳ - бирламчи (ички) қадоқларда ишлаб чиқарилган дори воситалари (агар иккиламчи (ташқи) ўрам мавжуд бўлмаса) ва доривор ангро — маҳсулотлари (орфан дори воситалари бундан мустасно) – 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб;

☑️ учинчи гуруҳ - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан дори воситалари ҳамда кам учрайдиган (орфан) касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш учун мўлжалланган тиббий буюмлар рўйхатига кирган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида амалга оширилган рўйхатга олиш натижаларини тан олиш тартиби доирасидаги дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббиёт техникасининг Давлат реестрига киритилган дори воситалари – 2023 йил 1 мартдан бошлаб;

☑️ тўртинчи гуруҳ - белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхатга киритилган тиббий буюмлар – 2025 йил 1 февралдан бошлаб. Бунда тиббий буюмлар рўйхати Давлат солиқ қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мазкур маҳсулотларни рақамли маркировкалаш юзасидан ўтказилган тажриба лойиҳаси натижаларига асосан тасдиқланади.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech