Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи ва чакана реализацияси билан шуғулланувчи барча тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари диққатига

Германиянинг “MUCOS PHARMA GMBH ꝸ CO.KG” фармацевтик компанияси томонидан Агентликка Ўзбекистон Республикаси ҳудудида “Вобензим®” товар белгиси остида қайд этилган дори воситасининг қалбакилаштирилган нусхаси реализация қилинаётганлиги тўғрисидаги маълумот тақдим этилган.

Қалбакилаштирилган нусха номи “Вабензим-Е 200” ва “Вабензим-Е 800” товар белгиси остида бўлиб, визуал кўриниши “Вобензим®” дори воситасига жуда ўхшашлиги ва номидаги икки харфи билан фарқ қилиши маълум қилинган. Мазкур қалбакилаштирилган дори воситаларини улгуржи реализация қилувчи ташкилотлари ва дорихоналарда сақлаш ва сотиш холатлари аниқланган тақдирда, корхонага нисбатан белгиланган тартибда кескин таъсир чоралари қўлланилишини эътиборига етказиб, ушбу дори воситаси муомаласига чек қўйиш мақсадида СИЗНИ ОГОҲЛИКка чақирамиз.

ЭСЛАТМА! Қалбакилаштирилган дори воситаларини сақлаш ва (ёки) реализация қилиш лицензиянинг амал қилишини тугатишга олиб келадиган лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузилиши ҳисобланади ҳамда ушбу қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйганлик учун қонун ҳужжатларида жиноий жавобгарлик чоралари белгиланган.

Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech