Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни ташкил этиш тартиби ва шартлари нималардан иборат?

Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишда давлат стандартлари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига, меҳнат муҳофазаси қоидаларига, техника хавфсизлиги қоидаларига ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларга риоя этилиши таъминланиши керак.
 
Дорихоналар тегишли давлат стандартлари талабига мувофиқ дори воситаларини ва тиббий буюмларни сақлаш ва чакана реализация қилишда уларнинг сифатини, хавфсизлигини ва безарарлигини таъминлаш талабига жавоб берадиган тегишли бино, асбоб-ускуналар ва жиҳозларга эга бўлиши керак.
 
➖ Дорихона мудири олий фармацевтик маълумотга эга бўлиши керак. Дорихона филиалининг мудири олий ёки ўрта махсус фармацевтик маълумотга эга бўлиши керак.
➖ Дори воситаларини чакана реализация қилишга фақат фармацевтик маълумотга эга бўлган мутахассисларга рухсат этилади.
➖ Дорихоналар томонидан дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайёрлаш, бериш, реализация қилиш қоидаларига ва уларнинг сифатини таъминловчи сақлаш шароитларига риоя этиши керак.
➖ Дори воситалари ва тиббий буюмларни дорихоналардан ташқарида сотиш тақиқланади.
 
Четдан олиб келинадиган, шунингдек, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана сотиш уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, чакана савдо учун улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда белгиланадиган чекланган савдо устамалари қўлланилган ҳолда амалга оширилади;
 
Четдан олиб келинадиган, шунингдек, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ижтимоий дорихоналар томонидан уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, харид қилиш нархи ёки улгуржи нархнинг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган чекланган савдо устамаси кўлланилган ҳолда чакана сотилади.
 
Белгиланган тартибда сертификатланиши лозим бўлган дори воситалари ва тиббий буюмларни мувофиқлик сертификатларисиз чакана реализация қилиш тақиқланади.
 
➖ Сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, чакана реализация қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тақиқланади.
➖ Дорихоналар дори воситаларининг қўлланилиши чоғида ножўя реакциялар аниқланган барча ҳолатлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигини белгиланган тартибда ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.
➖ Дорихоналар фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензиянинг рақами, амал қилиш муддати, шунингдек лицензия берган орган тўғрисидаги маълумотларни ёки лицензия нусхасини истеъмолчилар танишиши учун қулай бўлган жойга жойлаштириши керак.
➖ Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг чакана реализацияси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
➖ Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни электрон тижорат орқали чакана реализация қилиш тақиқланади.
➖ Дори воситалари ва тиббий буюмларни тайёрлаш тегишли лицензияга эга бўлган дорихоналар томонидан амалга оширилади.
➖ Дори воситалари дорихоналарда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қўлланилишига рухсат этилган дори моддаларидан (субстанциялардан) тайёрланади.
 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган тайёрлашга рухсат этилган дори воситалари рўйхатига киритилмаган дори воситаларини тайёрлаш тақиқланади.
 
➖ Дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайёрлаш, шунингдек уларни сақлаш, сифатини назорат қилиш ҳамда расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилайдиган тартибда дорихоналар томонидан амалга оширилади.
 
Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарорига 2-илова
 
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech