Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Дори воситаларини ва тиббий буюмларни омборхонада қабул қилиш ва бериш қандай амалга оширилиши керак?

Омборхонада дори воситаларини ва тиббий буюмларни қабул қилиш омборхонанинг қабул қилиш бўлими томонидан амалга оширилади. Юклаш-тушириш ишларини олиб боришда дори воситаларини ва тиббий буюмларни ёғин-сочинлардан, қуёш нурларининг бевосита таъсирларидан, юқори ёки паст ҳароратдан ҳимоя қилиш таъминланиши керак.

➖ Дори воситаларини ва тиббий буюмларни қабул қилиш ва сақлаш жойлари бир-биридан ажратилган бўлиши керак.

➖ Сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхалари, шунингдек муомаладаги дори воситалари ва тиббий буюмлар уларнинг инсон соғлиғига зарарли таъсирини тасдиқловчи фактлар аниқланган тақдирда, белгиланган тартибда муомаладан чиқарилиши ва далолатнома тузилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда йўқ қилиб ташланиши керак. Бунда улар идентификация ёки белгиланган тартибда йўқ қилингунга қадар бошқа дори воситалари ва тиббий буюмлардан алоҳида махсус изоляция қилинган жойда далолатнома асосида сақланиши керак.

➖ Омборхонага қайтарилган дори воситалари ва тиббий буюмлар улар бўйича белгиланган тартибда қарор қабул қилингунга қадар идентификация қилиниб, алоҳида жойда сақланиши керак.

➖ Техник жиҳатдан тартибга солиши соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлмаган ҳолатларда таҳлиллар натижаларига кўра омборхонага қайтарилган дори воситалари ва тиббий буюмлар асосий сақлаш хонасига ўтказилиши мумкин.

➖ Техник жиҳатдан тартибга солиши соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлмаган ҳолатларда таҳлиллар натижаларига кўра омборхонага қайтарилган дори воситалари ва тиббий буюмлар далолатнома асосида расмийлаштирилади ва белгиланган тартибда йўқ қилинади.

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарорига 1-илова

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech