Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш учун қандай шароитларни таъминлаш керак?

Дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилишни таъминлаш шароитлари
 
Улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар биносининг кириш қисмида ташкилотнинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган манзили ва иш тартиби ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олувчи пешлавҳа бўлиши керак.
 
➖ Ишлаб чиқарувчилар ва улгуржи реализация қилувчи ташкилотларнинг омборхона бинолари санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларга жавоб бериши керак.
➖ Ишлаб чиқарувчилар ва улгуржи реализация қилувчи ташкилотларнинг омборхона бинолари дори воситаларининг ва тиббий буюмларнинг физик-кимёвий, фармакологик ва токсикологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда, дори воситаларининг ва тиббий буюмларнинг тўғри сақланишини таъминлайдиган шароитларга эга бўлиши керак.
➖ Омборхона алоҳида қурилган ёки нотурар жойга айлантирилган турар жой биноларининг хоналарида жойлашган бўлиши мумкин. Бунда омборхона бошқа хоналардан изоляция қилинган, алоҳида кириш йўлакчаси ва майдонига эга бўлиши керак.
➖ Омборхона турар жой биноларининг нотурар жойга айлантирилган хоналарида жойлашган ҳолларда, дори воситаларини ва тиббий буюмларни юклаш ва тушириш турар жой биноси деразалари тагида амалга оширилмаслиги керак.
➖ Омборхонада электр таъминоти, иссиқлик ва сув таъминоти, канализация тизими ҳамда ҳаво алмаштириш ускунаси бўлиши керак.
➖ Омборхонанинг дори воситаларини ва тиббий буюмларни қабул қилиш, сақлаш, буюртмаларни жойлаштириш ва бериш хоналари бир-бири билан узвий боғланган бўлиши керак.
 
Омборхонанинг асосий сақлаш хоналарида қуйидагилар бўлади:
 
➖ дори воситаларини ва тиббий буюмларни қабул қилиш хонаси;
➖ дори воситаларини ва тиббий буюмларни асосий сақлаш хонаси.
➖ Сақлашнинг алоҳида шароитларини талаб қиладиган дори воситаларини сақлаш учун хоналар майдони сақланаётган дори воситалари ҳажмига мувофиқ бўлиши керак.
 
Омборхона қуйидаги асбоб-ускуналар ва инвентарлар билан жиҳозланган бўлиши керак:
 
➖ дори воситаларини ва тиббий буюмларни сақлаш учун стеллажлар, тагликлар;
➖ термолабил дори воситаларини сақлаш учун совутиш камералари ёки маиший совутгичлар;
➖ ҳаво параметрларини қайд қилиш асбоблари (термометрлар, гигрометрлар ёки психрометрлар);
➖ алоҳида гуруҳ дори воситаларини, ҳисоб-китоб ҳужжатларини ва ахборот берувчи адабиётларни сақлаш учун қулфланадиган металл шкафлар ёки сейфлар;
➖ ечиниб кийиниш хонасида устки ва махсус кийимларни ва оёқ кийимларини сақлаш учун шкаф;
➖ санитария ҳолатини таъминлаш учун дезинфекция воситалари ва хўжалик жиҳозлари.
 
Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарорига 1-илова
 
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech