Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Дори воситаларини юртимиздан ноқонуний олиб чиқиб кетилишига чек қўйилди

Тошкент вилояти прокуратураси ахборот хизмати хабарига кўра, 2020 йил 8 июль куни соат 01:50 ларда Тошкент вилоят божхона бошқармасига қарашли «Навоий» чегара божхона постидан Қозоғистон Республикаси фуқароси А.Ж. (эркак) Ўзбекистон Республикасидан Қозоғистон Республикасига ўтиш учун давлат рақами 578 FSB 13 бўлган «ГАЗ 3302 288» русумли автотранспорт воситасини бошқариб келиб, пост ҳудудида божхона назоратига оид тартиб-тамойилларга риоя қилмасдан, божхона чегараси режими талабларига очиқдан-очиқ буйсунмай, Қозоғистон томонга чиқаётганида, божхона ходимлари томонидан нейтрал ҳудудда тўхтатилди.

Автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда машинанинг юкхонасида ҳеч қандай юк-кузатув ҳужжатларсиз умумий қиймати 95 478 040 сўмлик жами 24 дона картон қўтиларига жойлаштирилган «Парацетамол», «Авифлокс 500мг/100», «Улкарил 400мг», «Амизон 0.25» ва шунга ўхшаш 46 турдаги дори воситаларини Қозоғистон Республикасига олиб ўтмоқчи бўлганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

А.Ж.га нисбатан 2020 йил 17 июль Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 182-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари Тошкент вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech