Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Дори воситаларининг нархлари асоссиз оширилган тақдирда мурожаат қилиш тартиб-қоидалари қандай?

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан аҳолининг хабардорлигини ошириш ҳамда референт нарх белгилаш тизими доирасида қайд этилган дори воситаларининг нархларни сунъий равишда кўтарилишининг олдини олиш мақсадида тезкор маълумот @dorinarx_bot телеграм боти яратилганидан хабарингиз бор.

Истеъмолчилар учун ботнинг қандай афзалликлари бор ва уларда қандай маълумотлар берилади? Дори воситаларининг нархлари асоссиз оширилган тақдирда мурожаат қилиш тартиб-қоидалари қандай? Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги Маънавият ва маърифат марказининг мажлислар залида бўлиб ўтган семинарда ана шулар ҳақида фикрлар билдирилди.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги директори Э.Хаитметов томонидан дорихоналарда дори нархлари сунъий ошишининг олдини олиш ва дорихоналарда белгиланган устама нархларидан ошириб сотилмаслиги назорати бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтилди.

Семинарда Агентликнинг ҳудудий тузилмаси, Сирдарё вилоят фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмаси, вилоят Дори-дармон МЧЖ ва вилоятдаги 100га яқин ижтимоий ва хусусий дорихоналарнинг масъул ходимлари иштирок этишди.

Тадбир давомида @dorinarx_bot телеграм ботининг тақдимоти бўлиб ўтди. Агентликнинг Савдо, умумий овқатланиш ва туризм соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи П.Магай мазкур телеграм боти ва маълумотлар базасини янгилаб бориш бўйича режалаштирилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтди. Семинар савол-жавобларга бой бўлиб ўтди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech