Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Дори воситасини қабул қилишда унинг миқдори қандай аниқланади?

Миқдорини ҳисоблаймиз!

Шифокор бирор дори воситасини қабул қилишни тавсия қилар экан, беморнинг ёши, жинси, касаллик даражаси ва баъзи ҳолларда тана вазнига эътибор беради.

Кичкинтойлар учун

Болаларга мўлжалланган дори воситаларида миқдорини ҳисоблаш учун қошиқчалар ёки махсус найчалар мавжуд. Йўриқномада боланинг ёшига мос кўрсаткич берилган бўлса, препарат қошиқчасида ўлчаш лозим. Тўғри, баъзи дори воситаларида ўлчагичлар бўлмайди. Аммо йўриқномада кўрсатилган миқдорига қараб, ошхона қошиқларидан фойдаланиш мумкин. Бунда:

5 мл. – 1 чой қошиқ;
15 мл. – 1та ош қошиқ;
200 мл. – 1 стакан.
 

Керагидан ошиб кетса-чи?

Бош айланиши, кўнгил беҳузур бўлиши, бош оғриқлари, қайд қилиш, ҳолсизлик, ҳаракатланиш сустлиги каби ҳолатлар қабул қилаётган дори препаратининг ножўя таъсири ёки миқдорининг ошиб кетиши асоратидир. Бундай вазиятларда катталар учун ошқозонни тозалаш мақсадида қайд қилгандан сўнг аччиқ дамланган чой ичиш тавсия этилади. Борди-ю, аҳволингиз оғирлашиб бораётганини ҳис этсангиз, зудлик билан шифокорга мурожаат қилинг. «Ортиқча миқдорда дори ичиб юбордим», дея сут ёки қатиқ билан «муолажа» бошламанг.

Фармацевтика фанлари номзоди,
доцент Муаттар Хўжаева

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech