Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

"Ўзбекистонда доривор ва зиравор ўсимликлар муҳофазаси” мавзусида конференция ўтказилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 сентябрдаги 03/1-928-сонли топшириғига асосан, Қишлоқ хўжалиги вазирлигида тегишли вазирлик, қўмита ва ташкилотлар билан ҳамкорликда жорий йилнинг 17 ноябрида “Ўзбекистонда доривор ва зиравор ўсимликлар муҳофазаси, етиштириш, қайта ишлаш ва соҳанинг экспорт салоҳиятини оширишдаги долзарб масалалар” мавзусида конференция ўтказилиши белгиланди.

Ушбу конференцияни юқори савияда ташкил этилиши ва ўтказилиши учун жорий йилнинг 1 ноябригача иловалардаги талабларга мувофиқ тезисларни dorivor@agro.uz электрон манзилига юборишингизни сўраймиз.

Маълумот учун телефон: +99894 645 12 37, +99899 8962638. Б. Нигматуллаев

Конференция талаблари иловаларда келтирилган.

1-илова

Конференция соҳалари ва шўъбалари

Конференция ботаника, биология, экология, кимё, технология, табиий бирикмалар фармакологияси, тиббиёт ва халқ табобати соҳаларини ўз ичига қамраб олган.

Конференция шўъбалари:

1. Доривор ва зиравор ўсимликлар муҳофазаси, интродукцияси ва агротехнологияси.
2. Ўзбекистон Республикаси флорасидаги доривор ва зиравор ўсимликлар ресурслари.
3. Доривор ва зиравор ўсимликлар хом ашёсининг фармацевтикада ишлатилиши.
4. Доривор ва зиравор ўсимликлар кимёси ва улардан дори воситалари ишлаб чиқиш технологияси.
5. Доривор ва зиравор ўсимликларнинг тиббиётда, халқ табобатида ва озиқ-овқат саноатидаги ўрни.

Конференцияда маъруза ва стенд презентациялари билан иштирок этиш мумкин.

Конференция доирасида пленар мажлис, шўъбалардаги маърузалар, презентацияларни мунозара қилиш режалаштирилган.

2-илова

Конференция материалларига қўйилган талаблар

Тезиснинг ҳажми – 1-3 бет. Формат –А4, Microsoft Word 1997-2003, Rtf, шрифт - Times New Roman, размер – 14 pt, қаторлар орасидаги интервал – 1,5, кенглиги бўйича тўғрилаш.

Бетнинг параметрлари: юқоридан – 2 см, пастдан – 2 см, чапдан– 3 см, ўнгдан – 1,5 см. Тезислар конференциянинг dorivor@agro.uz электрон почтасига 2020 йилнинг 15 октябригача юборилиши мумкин.

Тезис матни ўзбек ва рус тилида ёзилиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:

  1. Номи (ярим тўқ рангдаги шрифтлар билан размер – 14 pt, босма ҳарфларда бетнинг ўртасида ёзилади).
  2. Муаллифларнинг фамилияси, исми-шарифи ҳам ярим тўқ рангдаги шрифтлар билан размер – 12 pt босма харфларда бетнинг ўртасида ёзилади мақола номидан 1 интервалда.
  3. Корхона ва ташкилотнинг номи (размер – 12 pt, курсор, оддий бетнинг ўртасида ёзилади).
  4. Абстракт.
  5. Калит сўзлар.
  6. Матн.

Матнда алоҳида бўлимларда изланишлар долзарблигини, материал ва услубларни, олинган натижалар ва уларнинг изоҳини кўрсатиш (лекин шарт эмас). Конференцияда иштирок этиш учун 1ноябрга қадар dorivor@agro.uz электрон манзилга талабнома (форма илова қилинади, фақат иштирокчи тўлдиради), маъруза тезиси 1-3 бетда, мақола ва талабномадаги ҳужжатлар номи, унинг биринчи муаллифига мос ҳолда юборилиши керак. Конференция ташкилотчилари унинг мақсадига мос келмаган материалларни рад этиши мумкин. Мақола муаллифлари берилган материалларни мазмуни ва лаёқатига жавобгардирлар.

Конференция материаллари асосида тўплам тайёрланади. Тўпламнинг электрон варианти қуйидаги dorivor@agro.uz электрон манзилда келтирилади.

*Қўшимча савол ва маълумотлар учун конференциянинг масъул котибига қуйидаги телефон рақами +998946451237 орқали ҳамда dorivor@agro.uz электрон манзилига орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

3-илова

“Ўзбекистонда доривор ўсимликлар муҳофазаси, етиштириш, қайта ишлаш ва соҳанинг экспорт салоҳиятини оширишдаги долзарб масалалар” конференциясида иштирок этиш талабномаси

Фамилия, исм,отасининг исми

 

Иш жойи/ўқув муассасаси

 

Лавозими

 

Илмий унвони,даражаси

 

Мурожат учун телефон

 

E-mail

 

Иштирок этиш шакли
(доклад, презентация)

 

Илмий йўналиши

 

Доклад мавзуси

 

 

Конференция ўтказиш манзили: Тошкент давлат аграр университети. 100140, Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Университет кўчаси, 2-уй (тел: 71 263 11 75).

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech