Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

"Доривор ўсимликлар маҳсулотлари таъминотида илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси" мавзусида конференция бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 15 декабр куни Тошкент давлат аграр университетида дориворчилик соҳасини ривожлантиришга доир "Доривор ўсимликлар маҳсулотлари таъминотида илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси" мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Конференцияда дориворчилик соҳасига алоқадор 19 вазирлик ва ташкилотлардан жами 105 нафар раҳбар ва ходимлар жумладан, доривор ўсимликлар етиштириш, тайёрлаш ва қайта ишлаш борасида амалий ва илмий-педогогик фаолият олиб бораётган олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари вакиллари ҳамда фермер ва ўрмон хўжаликлари мутахассислари иштирок этишди.

Тадбирда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги вакили Муҳаббат Ибрагимова ҳам сўзга чиқиб, республикада ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, маданий ҳолда етиштириш, қайта ишлаш ва мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, соҳанинг экспорт салоҳиятини оширишдаги долзарб масалалар бўйича маъруза қилди.

Конференция доирасида ташкил қилинган "Доривор ўсимликлар маҳсулотлари" кўргазмасида тадбир меҳмонлари республикадаги энг илғор тажрибага эга бўлган доривор ўсимликлар етиштирувчи ва қайта ишловчи корхоналар маҳсулотлари билан яқиндан танишишди.

Конференция якунида иштирокчиларнинг соҳани ривожлантиришга доир таклиф ва мулоҳазалари умумлаштирилиб, истиқболдаги режалар белгилаб олинди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech