Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Доривор ўсимликларни етиштириш илмий-ишлаб чиқариш марказининг вазифалари белгиланди

Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳузуридаги Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази тўғрисидаги низом тасдиқланди (9.03.2021 йилдаги 124-сон ВМҚ).

Президентнинг 26.11.2020 йилдаги «Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш, уларнинг уруғчилигини йўлга қўйишни ривожлантириш бўйича илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4901-сон қарорига мувофиқ Марказнинг асосий вазифалари қуйидагилар этиб белгиланди:

➖ доривор ўсимликларни илмий асосда етиштириш ва қайта ишлаш, улардан оқилона фойдаланишнинг ягона стратегиясини шакллантириш ва амалга ошириш;
➖ ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликлар ареалларини ўрганиш ва захираларини аниқлаш, мавжуд биоресурслар генофондини сақлаш, оналик плантацияларини ташкил этиш;
➖ уруғлик материалларини етиштириш ва тайёрлаш, кўпайтириш, коллекцион кўчатхоналар ташкил этиш ҳамда уларнинг хом ашёларини қайта ишлаш билан боғлиқ илмий ва амалий тадқиқотларни олиб бориш;
➖ доривор ўсимликларни муайян тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда маданий ҳолда етиштиришни йўлга қўйиш бўйича аниқ илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш;
➖ тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олиб маданий ҳолда етиштириладиган доривор ўсимликларнинг агротехнологик хариталарини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси буюртмасига кўра ишлаб чиқиш;
➖ доривор ўсимликлар кимёвий таркибини ўрганиш, маҳсулотини стандартлаш ва сертификатлаш;
➖ доривор ўсимликларга бўлган ички ва ташқи бозорлар талабини ўрганиш бўйича маркетинг тадқиқотлари олиб бориш.
 

Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази тўғрисидаги низомда қуйидагилар белгиланган:

➖ Марказнинг мақоми, асосий вазифалари ва функциялари;
➖ Марказнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шунингдек унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби;
➖ Марказ фаолиятини молиялаштириш, Марказга тушадиган маблағларни йўналтириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби.
 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.03.2021 йилдан кучга кирди.

Norma.uz

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech