Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Доривор ва зиравор ўсимликлар етиштиришнинг муҳим масалалари таҳлил қилинади

2020 йилнинг 3 декабрь куни Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 сентябрдаги 03/1-928-сонли топшириғига асосан Қишлоқ хўжалиги вазирлигида тегишли вазирлик, қўмита ва ташкилотлар билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда доривор ва зиравор ўсимликлар муҳофазаси, етиштириш, қайта ишлаш ва соҳанинг экспорт салоҳиятини оширишдаги долзарб масалалар” мавзусида конференция ўтказилиши белгиланган.
 

Конференция ботаника, биология, экология, кимё, технология, табиий бирикмалар фармакологияси, тиббиёт ва халқ табобати соҳаларини ўз ичига қамраб олган.

Конференция шўъбалари:

1. Доривор ва зиравор ўсимликлар муҳофазаси, интродукцияси ва агротехнологияси.
2. Ўзбекистон Республикаси флорасидаги доривор ва зиравор ўсимликлар ресурслари.
3. Доривор ва зиравор ўсимликлар хом ашёсининг фармацевтикада ишлатилиши.
4. Доривор ва зиравор ўсимликлар кимёси ва улардан дори воситалари ишлаб чиқиш технологияси.
5. Доривор ва зиравор ўсимликларнинг тиббиётда, халқ табобатида ва озиқ-овқат саноатидаги ўрни.
 

Конференция доирасида пленар мажлис, шўъбалардаги маърузалар, презентацияларни мунозара қилиш режалаштирилган.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech