Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Дорихоналарда рецепт асосида бериладиган дори препаратларни рецептсиз берганлик учун қандай жавобгарлик бор ва бундай ҳолатларни қайси ташкилот назорат қилади?

Дори воситалар ва тиббий буюмларни чакана савдо учун улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда белгиланадиган чекланган савдо устамалари қўлланилган ҳолда амалга оширилади.

Соғлиқни сақлаш вазири томонидан 2019 йил 12 ноябрдаги 96-сон буйруғига асосан “Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати” тасдиқланган.

Дорихоналарда рецепт асосида бериладиган дори препаратларни рецептсиз бериш ҳолатларини бартараф қилиш ҳамда аниқланган холатлар бўйича чоралар кўриш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан назорат қилувчи органлар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни келишиш ва ўтказишнинг вақтинчалик тартибини белгиланади. Мазкур фармонга асосан текширувларни келишиш Бизнес омбудсман томонидан амалга оширилади.

Ушбу қарорга асосан дори воситаларни чакана реализация қоидаларини бузилишини, шу жумладан рецепт асосида бериладиган дори воситаларини рецептсиз беришни назорат қилиш, ишончли ахборотлар мавжуд бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар бош бошқармаларига юклатилган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 21 июлдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни билан қабул қилинган “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснинг 1651 моддасига асосан:

дорихоналарда таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар мавжуд бўлмаган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда (ҳозирда 1.115.000 сўмдан  - 2.300.000 сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади;
таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда (ҳозирда 11.115.000 сўмдан  - 22.300.000 сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.
 
Мазкур Конуннинг нормаси 2020 йил 23 октябрдан кучга киради. 
 
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 майдаги 284-сонли қарорига асосан ушбу қонунбузарликни дорихона мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ марта) амалга оширса, бу ҳолат лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузилиши ҳисобланиб лицензиянинг амал қилиши белгиланган тартибда тўхтатилишига олиб келади.
 
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech