Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

ДХХ чегара ҳудудида ўсадиган каврак ўсимлигини йиғиб олиш тартиби ҳақида маълумот берди

Ўзбекистонда чегараолди ер майдонларида (чегараолди зонаси, чегараолди минтақаси) маҳаллий тилда сассиқ коврак деб юритиладиган ўсимлик – «Ferula tadshikorum» тожик ковраги)ни йиғиш билан боғлиқ мурожаатлари кўпайиб бораётгани, жойларда маҳаллий аҳоли орасида мазкур ҳолат юзасидан тушунмовчиликлар учраб турибди. Бу ҳақда ДХХ Чегара қўшинлари матбуот маркази «Дарё»га маълум қилди.

Матбуот маркази Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 11-бандида, ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш тасдиқланган квоталар доирасида амалга оширилиши, яъни доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликларнинг ёввойи турларини ва ёввойи ўсимликлар техник хом ашёсини ғамлашга квоталар ҳар йили Ўзбекистон Фанлар академияси билан келишилган ҳолда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланиши белгиланганини эслатган.

Шунингдек, қайд этилишича келгуси йил учун доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликларнинг ёввойи турларини ва ёввойи ўсимликлар техник хом ашёсини ғамлашга квоталар табиатдан фойдаланувчилар томонидан 2020 йилнинг 1 декабридан 30 декабрига қадар бўлган даврда берган буюртманомалари асосида шакллантирилиб, Фанлар академиясига келишиш учун юборилади. Буюртманомаларга асосан 1 апрелдан 30 майгача ушбу ўсимлик турлари захираларининг мавжудлиги тўғрисидаги Фанлар академиясининг ижобий хулосасига асосан, уларни ғамлаш (тўплаш) учун қўшимча квоталар ажратилиши мумкин.

2020 йил 10 апрелдаги «Ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, маданий ҳолда етиштириш, қайта ишлаш ва мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорига мувофиқ, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Фанлар академияси билан биргаликда йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликлар муҳофазасини кучайтириш, уларни табиий плантацияларини барпо этиш йўли билан тиклаш чораларини кўриш бўйича тегишли таклифни Вазирлар Маҳкамасига киритилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси томонидан Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳудудларида ўсувчи, маҳаллий тилда сассиқ коврак сўнгги йилларда йўқолиб кетиш хавфи вужудга келганлиги сабабли, 2019 йилда «Қизил китоб»га киритилган.

ДХХ Чегара қўшинлари матбуот маркази юқорида қайд этилган ва бошқа бир нечта ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларга таянган ҳолда ҳамда чегара олди ерларда ишларни амалга ошириш тартиби ўрнатилганлигини инобатга олиб, юридик ва жисмоний шахслар чегараолди худудида коврак ўсимлигини йиғиш билан боғлиқ масалада, Фанлар академиясининг хулосаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган квоталарни ариза-хатига тақдим этган ҳолда ДХХ Чегара қўшинлари бўлинмаларига давлат чегараси чизиғи яқинида ишларни амалга ошириш мақсадида тегишли рухсатнома олиш учун мурожаат қилиш мумкинлигини билдирган.

Манба

__

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech