Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Мутахассислар ЖССТнинг Ремдесивир дори воситасининг самарасиз эканлиги тўғрисидаги хулосаларини шубҳа остига қўйдилар

New England Journal of Medicine мутахассислари ЖССТ томонидан ўтказилган COVID-19 беморлари учун Ремдесивирнинг самарасизлиги тўғрисидаги тадқиқот натижаларини танқид қилдилар. Мақолада синовлар ўтказилган турли мамлакатлардаги маълумотларни тўплашнинг турли усуллари дори самарадорлигига таъсир қилиши мумкинлиги таъкидланган.

New England Journal of Medicine мутахассислари ЖССТ ўтказган “Бирдамлик” номи остидаги синов натижаларига шубҳа билдиришди, деб хабар бермоқда Reuters. Халқаро ташкилот уюштирган тадқиқот давомида коронавирусга қарши тўртта даволаш усули таққосланган, ремдесивир дори воситаси ҳам шулар жумладандир. Натижада, бирон бир дори коронавирус билан касалланганларнинг ўлими даражаси ёки касалхонада даволаниш муддатига таъсир кўрсатмаган.

Aммо New England Journal of Medicine экспертлари натижага тадқиқотлар турли мамлакатларда маълумотларни ҳисобга олиш тизимидаги фарқлар таъсир қилган бўлиши мумкин дея таъкидламоқда. Тадқиқотлар жами 30та мамлакатни қамраб олган.

Мутахассисларинг фикрича, касалхоналарга олиб келинаётган беморларга хизмат кўрсатиш стандартлари ва уларнинг ҳолатини баҳолаш даражаси турли мамлакатларда турличадир.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўз тадқиқотида “30 мамлакатдаги 400 та касалхонанинг бирортасидаги тиббий хизмат стандартларини ёки соғлиқни сақлаш тизимининг имкониятларини таҳлил қилмаган ёки ҳисобот бермаган”, дейди Небраска университети қошидаги Тиббиёт марказининг юқумли касалликлар бўйича мутахассиси доктор Aндре Калил. Шунингдек, у бемор қувватловчи муолажа билан таъминланмаса, самарадорлиги исботланган ҳар қандай дори ҳам фойда келтирмаслиги мумкинлигини таъкидлади. Унинг фикрига кўра, бундай қувватловчи муолажа COVID-19 билан касалхонасига ётқизилганлар учун зарурдир.

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech