Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Экспортни қўллаб-қувватлаш учун $100 млн ажратилади

Президентнинг 13.07.2021 йилдаги “Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш тўғрисида”ги ПҚ-5184-сон қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга асосан экспорт билан боғлиқ савдо ва экспортолди операцияларини молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига $100 млн миқдорида маблағлар ажратади. Маблағлар Экспортни рағбатлантириш агентлиги талабномасига асосан 5 йил муддатга 1% ставкасида ажратилади.

Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига қуйидагиларни таъминлаш топширилди:

●  ажратилаётган молиявий ресурсларнинг ўз вақтида ва тўлиқ қайтарилишини;
●  2021 йил якунига қадар халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, хорижий банклар ва молия компанияларидан Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва маҳаллий тижорат банкларига экспортолди молиялаштириш учун $200 млн миқдоридаги маблағлар жалб этилишини.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.07.2021 йилдан кучга кирди.

Манба

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech