Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Мутахассис тавсияси: Электрон термометр билан тана ҳароратини аниқ ўлчашда учун 11 тавсия

1-тавсия: Овқатланиб, ванна ёки душ қабул қилиб бўлганигиздан сўнг, шунингдек жисмоний фаолликдан кейин дарров ҳароратни ўлчаманг, балки 30 дақиқа танаффус қилиб, кейин ўлчанг.

2-тавсия: Совуқда кўчадан келганингиздан сўнг ҳам 30 дақиқа кутиб, ана ундан кейин ҳароратингизни ўлчашингиз мумкин.

3-тавсия: Агар терлаган бўлсангиз, дастлаб қўлтиқ остини қуруқ сочиқ билан артиб, ана ундан сўнг термометрдан фойдаланинг.

4-тавсия: Илк овозли сигналдан сўнг дарров термометрни олмай, йўриқномада ёзилганидек ҳароратни ўлчашда давом этинг (термометрларнинг энг тезкори ҳароратни 1,5-2 дақиқада ўлчаса, аксариятига бу иш учун одатда 4-5 дақиқа вақт талаб этилади).

5-тавсия: Ҳароратни доим айнан бир қўлтиқ остида ўлчаш даркор, зеро икки томонда бу кўрсаткич икки хил бўлиши мумкин.

6-тавсия: Ҳароратни ўлчаш чоғи электрон термометрни танага перпендикуляр ҳолатда жойлаштирманг, балки тана бўйлаб, учи ташқарига чиқмаган ҳолда айнан қўлтиқ ости чуқурчасининг ўртасида турадиган қилиб жойланг.

7-тавсия: Қўлтиқ остида ҳарорат ўлчанган пайтда қўл танага тегиб туриши ўта муҳим. Қўл бемалол ҳаракатлантирилиб, тери билан контакт бўшашган пайтда ҳарорат нотўғри кўрсатилиши ва муддатидан аввал овозли сигнал берилиши мумкин. Шу боисдан ҳам боланиниг тана ҳарорати ўлчанаётган вақтда у билан ўтириб, қўлини танига босиб турган ҳолда ушлаб туриш керак бўлади.

8-тавсия: Ҳарорат максимал даражада аниқ кўрсатилсин, десангиз, электрон термометрни қўлтиқ остига ўчган ҳолатида қўйиб, қўлни маҳкам босиб туриш керак. Термометрнинг учи бир оз исигач, тахминан 30 сониядан сўнг уни ёқиш даркор.

9-тавсия: Батарейкаси узоқ ҳизмат қилсин, десангиз, ишлатиб бўлишингиз билан, дарҳол термометрни ўчириб қўйинг.

10-тавсия: Батарейка қуввати тугай деб қолганда, термометр ҳароратни нотўғри ўлчайди. Шундай экан, дисплей орқали батарейканинг ҳолатини кузатиб боринг ва вақтида алиштириб туринг.

11-тавсия: Электрон термометрни намлиги баланд жойларда ва иситиш батареялари яқинида сақламанг.

Маълумотлар “Будни фармацевта” каналидан олинди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech