Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Эмлашлар (вакцинация)га қарши чин ва сохта кўрсатмалар. Бу нимани англатади?

Тиббиёт амалиётида эмлашларга қарши бир қатор қарши кўрсатмалар бор, масалан:

Чин қарши кўрсатмалар – вакцина препаратларига ҳақиқатдан ҳам қарши кўрсатмалар бўлган ҳолатларга айтилади. Булар вакцина йўриқномасида келтирилган бўлади.
 
Сохта қарши кўрсатмалар – айрим малакасиз шифокорлар ёки қариндош уруғларнинг вакциналар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлмаган шахслар томонидан айтиладиган ҳолатлардир.
 

Бундан ташқари:

Шартли (нисбий, вазиятга боғлиқ) қарши кўрсатмалар – бундай ҳолатлар ҳам чин қарши кўрсатмалар ҳисобланиб, бола организмининг индивидуал ҳолати, эпиданамнезига асосланиб шифокор томонидан белгиланади. Масалан, айрим вакциналарга бўлган реакциялар. Шу каби ҳолатларда антигистамин препаратлар қўлланилиб, сўнг вакцина ўтказилади.
 
Вақтинчалик қарши кўрсатмалар – қон ва сийдик таҳлилидаги камчиликлар, тана ҳарорати ошиши, ҳолсизлик ва яллиғланиш жараёнлари кечаётган ҳолатларда.
 
Доимий қарши кўрсатмалар – бу ҳам чин қарши кўрсатмалар ҳисобланиб, вақт ўтиши билан йўқолиб кетмайдига ҳолатдир. Масалан иммун тизими дефицити.
 
Умумий қарши кўрсатмалар – сурункали ва ўткир касаллик даврларидаги қарши кўрсатмалар.
 
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech