Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

ЕОИИда фармаконазоратнинг амалий жиҳатлари муҳокама этилди  

Жорий йилнинг 17 декабрь куни “ЕОИИда фармаконазоратнинг амалий жиҳатлари” мавзуида халқаро илмий-амалий онлайн анжуман бўлиб ўтди. Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлардан 100дан ортиқ фармаконазорат тизими мутахассислари иштирок этди.

Aнжуманда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мутахассислари қатнашдилар ва Халқаро стандартларни жорий этишни мувофиқлаштириш  бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Эльвира Свечникова “Дори воситаларини Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказишда фармакологик назорат” мавзусида маъруза қилди. У ўз чиқишида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги фаолияти, дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида фармакологик назоратнинг меъёрий-ҳуқуқий базаси ҳақида сўзлаб берди.

Бундан ташқари, Эльвира Свечникова виртуал анжуман иштирокчиларига Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг дори воситалари хавфсизлиги ва самарадорлиги устидан назоратни кучайтириш ва фармаконазорат тизимини халқаро талабларга ўтиш бўйича олиб борилаётган ишлари тўғрисида маълумот берди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech