Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Эшиклар орасига яширилган 5600 дона дори воситалари фош этилди

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда сифати кафолатланмаган ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг яширин айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.

Давлат божхона қўмитаси Aхборот хизматининг хабарига кўра, тезкор тадбир давомида фуқаро М.А. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Бир қарашда ушбу автомашинада ҳеч қандай ноқонуний товар-моддий бойликлар йўқ эди гўё. Аммо, сергак ходимлар томонидан ушбу автомашина эшик қопламалари ораси кўздан кечирилганида, қонунбузарнинг найранги ошкор бўлди.

Мазкур шахс хорижда ишлаб чиқарилган, сифати кафолатланмаган, умумий қиймати 168 миллион сўмлик 5600 дона “REGAPEN 300 гр” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини эшик қопламалари орасига яшириб олганлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech