Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фарғона вилоятида «Тиббий антисептик воситалар» лойиҳаси ишга тушди

Фарғона вилояти Қўштепа туманида умумий қиймати 3,2 миллиард сўм бўлган «Тиббий антисептик воситалар» лойиҳаси амалга оширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бир кунда 5 тонна хом-ашёни қайта ишлаш қувватига эга лойиҳа тўлиқ ишга туширилган. Коронавирус пандемияси даврида талаб ортган антисептик воситаларини тайёрлаш йўлга қўйилган. Таъкидланишича, тайёр маҳсулотлар 20 минг дона махсус идишларга қадоқланиб, ташкилот ва корхоналарга етказиб берилмоқда. Ишга туширилган мазкур лойиҳа туфайли 36 та янги иш ўринлари яратилган.

Қайд этилишича, келгусида жамият томонидан маҳсулотларни диверсификациялаш эвазига спиртли эритмалар ва табиий гиёҳлардан дамламалар тайёрлаш режалаштирилган.

Туман ҳокими Илёс Новиков бошчилигида мутасаддилар «Олимжон Фарм Медикал» масъулияти чекланган жамиятида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёни ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар ҳамда ишчиларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишган.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech