Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фарғона вилоятидаги айрим тиббиёт муассасалари дори воситаларини тайёрлаш фаолиятини лицензиясиз амалга ошираётганлиги аниқланди

Соғлиқни  сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлигининг Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан 2021 йил II-IV чоракларда фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи давлат тиббиёт муассасалари дорихоналарининг лицензия талаб ва шартларига риоя этишларини назорат қилиш бўйича ўтказиладиган текширишлар режа-жадвалига мувофиқ,  2021 йил 4 август куни Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона вилояти филиали, Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги шошилинч тиббий ёрдам шифохонаси, Қува туман тиббиёт бирлашмаси, Қўштепа туман тиббиёт бирлашмаси ички дорихоналарида текшириш ишлари ўтказилди.

Текширувларда айрим тиббиёт муассасалари лицензияларининг амал қилиш муддати тугаганлигига қарамай дори воситаларини тайёрлаш фаолиятини лицензиясиз ноқонуний равишда амалга оширганликлари, шунингдек дорихоналарда дори воситаларини тайёрлаш тартибига амал қилинмаётганлик ҳамда уларни сақлаш шароитлари бузилганлиги каби қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, уларга нисбатан тегишли таъсир чоралари белгиланди.

Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech