Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фарғонага Жанубий Кореядан 4 мингта экспресс -тест олиб келинди

Фарғона вилоятига Жанубий Кореядан коронавирус инфекцияни аниқловчи 4 минг дона экспресс-тест олиб келинди. Мазкур тестнинг афзаллиги шундаки, у тезкор ва аниқ бўлиб, натижаси 5-10 минутда маълум бўлади.
 
Бугунги кунда мамлакатимизда коронавирусни аниқлаш мақсадида ПЗР-диагностика, яъни, полимераз занжири реакцияси усулидан фойдаланилмоқда. Бу текширувнинг энг қисқаси -6-8 соатни ташкил этади. Баъзан 5-6 кун ҳам тест натижасини кутиш ҳолатлари учраб турибди. Бугунги кунда вилоятларда юк ташувчи ҳайдовчилар кўпроқ шу муаммога дуч келиб, бир неча кунлаб тест натижасини кутишга тўғри келяпти. Эндиликда бунга асло ҳожат қолмади.
 
Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев яқинда Жанубий Кореяга қилган хизмат сафари чоғида мутахассислар билан мулоқотда коронавирусни аниқловчи экспресс-тестларларни вилоятга олиб келиш борасида келишувга эришганди. Бугун вилоятга тест тўпламларининг дастлабки қисми олиб келинди.
 
Мазкур экспресс-тест нафақат коронавирусни юқтирганлигини аниқлаб беради, балки илгари бемор бу касалликка дучор бўлган ёки бўлмаганни ҳам кўрсатади. Энг асосийси, вақт тежалади. Айни кунларда бу экспресс-тестлардан чегара-назорат ўтказиш масканлари, йирик ташкилот ва корхоналарда фойдаланиш бошланди.
 
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech