Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармагентлик делегацияси Россиянинг Санкт-Петербург ва Москва шаҳарларига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазир ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаковнинг 2021 йил 14 ноябрдаги 24/1-1909-сонли топшириғига биноан жорий йилнинг 15-18 ноябрь кунлари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Акбаров бошчилигидаги делегация Россиянинг Санкт-Петербург ва Москва шаҳарларига ташрифи амалга оширилди ва қатор фармацевтик корхоналар билан музокаралар олиб борилди.

Учрашувлар давомида Ўзбекистон Республикасининг фармацевтика саноати ҳолати, унинг инвестицион жозибардорлиги ва салоҳияти ҳақида маълумот берилди.

Бундан ташқари, олдинги келишувлар юзасидан амалга оширилиши режалаштирилган инвестицион лойиҳалар бўйича музокаралар олиб борилди, жумладан:
Москва шаҳрида АЖ“Фармасинтез” корхонаси раҳбари жаноб Викрам Пуния ва корхонанинг вице-президенти О.Астафуров, ижрочи директори Н.Пуния, экспорт масалалари директори Ю.Петросянлар билан бўлиб ўтган учрашувда офсет шартнома доирасида онкологик ва бошқа турдаги дори воситаларини Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лойиҳасига тўхталди.

Корхона раҳбарининг нутқига кўра,Ўзбекистон фармацевтика бозорига кириш асосий мақсадлардан бири эканлигини ва корхона биринчи босқичда бозор конъюнктурасини ўрганишни режалаштирганини маълум қилди. Бундан ташқари, корхона лойиҳани амалга ошириш учун маҳаллий ҳамкор топишга қизиқиш билдирди. Корхона раҳбарининг фикрига кўра, онкологик дори воситаларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш учун корхона офсет контракт битимини имзолаш муҳимлигини таъкидлаб ўтди.

Агентлик делегацияси, ўз ваколати доирасида корхонага лойиҳани амалга оширишда кўмак беришга тайёрлигини маълум қилди. Ўз навбатида, жаноб Пурия 2022 йилнинг биринчи чорагида лойиҳа доирасида Ўзбекистонга ташриф буюришини билдирди ва битим имзоланилиши келишиб олинди. Санкт-Петербург шаҳридаги «Герофарм» МЧЖ компанияси Сотув Департамент директори В.Скорняков ва Экпорт бошқарма бошлиғи А.Нестеренко билан учрашув ўтказилди.

Мазкур учрашувда “Офсет шартнома негизида замонавий технологиялар асосида янги авлоддаги инсулин ишлаб чиқариш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича музокаралар олиб борилди. Учрашув давомида Санкт-Петербург шаҳридаги мавжуд ишлаб чиқариш корхонасига ташриф буюрилди ҳамда ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишилди. Корхона билан Агентлик ўртасида англашув меморандуми имзоланиши келишиб олинди.

Корхона вакиллари томонидан Ўзбекистон Республикасига 2022 йилнинг биринчи чорагида ташрифи амалга оширилиши режалаштирилганлиги маълум қилинди. Шунингдек, Санкт-Петербург шаҳридаги АЖ“Фармсинтез” корхонаси Бошқарув директори Е.Прилежаев ва Бошқарув директори ўринбосари С.Зубричкая билан ўчрашув ўтказилди. Учрашув давомида фармацевтика соҳасидаги янги йўналишларни ривожлантириш ҳамда савдо-иқтисодий ва инвестицион кооперация ўрнатиш бўйича келгусида битим имзоланилиши келишиб олинди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech