Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармагентлик мутахассислари Global Pharm I Халқаро фармацевтика форумида иштирок этишмоқда

Қозоғистонннинг Нурсултон шаҳрида бўлиб ўтаётган мазкур форумда фармацевтика саноатининг бугуни билан боғлиқ кўплаб долзарб муаммолар Ўзбекистон, Россия, Туркия, Корея, Озарбайжон, Беларусь каби қатор давлатлардан ташриф буюрган экспертлар иштирокида муҳокама қилинмоқда.

I Халқаро фармацевтика форумида, хусусан:

☑️ “Жаҳон фармсаноатининг глобал трансформацияси – янги хавфлар ва трендлар, Қозоғистоннинг роли ва маҳаллий фармацевтика келажаги”,
☑️ “Инновацион онкология”,
☑️ “Вакциналарни ишлаб чиқариш, коронавирусни даволашдаги янги ёндошувлар”,
☑️ “Дори воситалари ва тиббий буюмларнинг клиник олди ва клиник синовлари билан боғлиқ долзарб масалалар”,
☑️ “Қандли диабет: мониторингдан бошқарувгача. Инноваицон препаратларни қўллаш бўйича маҳорат дарси” мавзуларида қатор сессиялар ўтказилиши режалаштирилган.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш 
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech