Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармагентликда Наби Раҳимов таваллудининг 110 йиллигига бағишланган хотира кечаси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 9 декабрь санасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 апрелдаги ПҚ-5060-сон қарорининг 5.5.76 бандининг ижросини таъминлаш мақсадида Фармацевтика тармоғини ривожлантиш агентлигининг медиа-студиясида машҳур ўзбек кино ва театр актёри Наби Раҳимов таваллудининг 110 йиллигига бағишланган хотира кечаси бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир Кинематография агентлиги вакиллари ва Фармагентликнинг Маънавий – маърифий ишлар самарадорлигини ошириш давлат тили тўғрисидаги қонун хужжатларига риоя этилишини таъминлаш бўйича директор маслаҳатчиси Муҳаббат Ибрагимова ҳамкорлигида ташкил қилинди.

Хотира кечасида “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” матбуот котиби Умида Яхшибоева ва Жамоа алоқалари билан ишлаш бўлим бошлиғи Гулнора Абдураҳимова сўзга чиқиб Ўзбекистон халқ артисти, бетакрор роллари билан кўплаб мухлислар ҳурмат-эътиборига сазовор бўлган санъаткор Наби Раҳимовнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумот бериб, тадбир қатнашчиларини қизиқатирган саволларига жавоб беришди.

Наби Раҳимов 1911 йил 7 ноябрда Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида туъгилган. Актёр болалигида, турли уй буюмларини тамирловчи отасига ёрдамлашиб юрган. 15 ёшидан бошлаб эса Қўқон шаҳридаги бадиий ҳаваскорлик тўгарагига қатнаша бошлаган.

Наби Раҳимов 1926 ва 1929 йиллар оралиғида Қўқон шаҳридаги кичик театр жамосида ишлаган. Кейинроқ яъни 1930 йилдан то умрининг охиригача Ҳамза номидаги Ўзбек миллий академик драма театрида фаолият юритган. Наби Раҳимов иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси бўлиб, у 1942 йилда фронтга жўнатилган ва 1943 йилда соғ омон уйга қайтган. Урушдан қайтгач ўзининг актёрлик фаолияти давом эттирган.

Актёр ўз фаолияти давомида 100 дан ошиқ спектакль ва фильмларда турли роллани ижро этган ва шу орқали томошабинларни эътиборига тушиб, уларни меҳрини қозонган. Театр ва кинодан ташқари у ўзининг бетокрор овози билан юзлаб фильмлар дублажида ҳам иштирок этган. 

Наби Раҳимов фаолияти давомида шунингдек  «Ўзбекистон» радиосидаги «Табассум»  радиоэшиттиришда муаллиф ва бошловчиси сифатида ҳам бир неча йил ишлаган.

Серқирра бу ижодкор кўп йиллар «Тошкент театр ва рассомчилик санаъти  олийгоҳида актёрлик маҳоратидан талабаларга сабоқ берган. Наби Раҳимов ушбу олийгоҳда  Обид Юнусов ва Эргаш Каримов каби кўплаб актёрларга устозлик қилган. Наби Раҳимов санъат соҳасидаги ўзининг кўп йиллик хизматлари учун, 1964 йилда «Ўзбекитон халқ артисти» унвони, ўлимидан кейин 2008 йилда эса «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирланган.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech