Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармаконазорат нима ва унинг мақсадлари нималардан иборат?

Фармаконазорат (pharmacovigilance) - дори препаратлари қўлланилганда нохуш оқибатларини аниқлашга, баҳолашга, тушунишга ва олдини олишга қаратилган илмий ва амалий фаолият тури.

Фармаконазорат беморлар ва аҳоли саломатлигини ҳимоя килишга қаратилган.

Фармаконазоратнинг мақсадлари қуйидагилар ҳисобланади:

▪️ одамда рўйхатдан ўтказилган дори препаратларининг рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг шартларига мувофиқ ёки мувофиқ бўлмаган қўлланишидан кейин, ёки касбий фаолияти билан боғлиқ бўлган таъсир этиши натижасида ривожланадиган нохуш реакцияларнинг нохуш оқибатларини олдини олиш;

▪️ дори препаратларининг хавфсиз ва самарали қўлланилишини, жумладан, беморларга, соғлиқни сақлаш тизими ходимларига ва аҳолига уларнинг хавфсизлиги ҳақидаги маълумотни ўз вақтида тақдим этиш орқали таъминлаш.

Агар Сиз дори воситаларни истемол килиш пайтида юзага келган ножўя дори реакциялардан хабардор бўлсангиз, хисобот картаси шаклини тўлдиришингиз мумкин.  Word дастурида тўлдирилган хабарномаларни farmakonadzor@ssv.uz электрон почтасига ёки 100002, Тошкент, кўч. Озод, К.Умаров тор кўч, 16. манзилига йўллашингиз мумкин.

Саволларингиз бўлса, қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилинг: (71) 203-01-01 (ички 4144);

Давлат маркази Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech