Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика корхоналари - Мурожаатномада белгиланган вазифалар ижроси йўлида

Маълумки, 2020 йилнинг 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида қатор муҳим йўналиш, устувор вазифаларни белгилаб, қатор таклифларни илгари сурган эди. Рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, экспортни кўпайтириш, транзит салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш, экспорт қилишда замонавий суғурта хизматларини йўлга қўйиш, транспорт-логистика соҳасини ривожлантириш каби вазифалар шулар жумласидандир.

Мурожаатномадаги вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил 16 январь куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Ишлаб чиқариш масалалари бошқармаси бошлиғи ўринбосари Илҳом Абдуллаев, Жамоатчилик билан алоқалар бўлими мутахассиси Лочинбек Худоёров ва “O’zbekiston 24” телеканали мухбирлари, Адлия вазирлиги ходимлари билан биргаликда “Nobel Pharmsanoat” чет эл корхонаси ҳамда “Nika Pharm” МЧЖ маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарга ташриф буюришди.

Ўзбекистонда 2000 йилда фаолият бошлаган “Nobel Pharmsanoat” чет эл корхонаси таблетка, капсула, суспензия шаклларида дори воситалари ишлаб чиқаради. Корхона мутахассиларининг сўзларига қараганда, бугунги кунда корхонада 95 номдаги дори воситалари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлиб, шулардан 13 таси капсула, 76 таси таблетка, 6 таси суспензия учун кукун дори шаклидаги дори воситаларидир.

Ишлаб чиқариш масалалари бошқармаси бошлиғи ўринбосари Илҳом Абдуллаев мазкур ишлаб чиқарувчи ҳақида гапирар экан, “Nobel Pharmsanoat” фаолият турларини ҳар томонлама ривожлантириб бораётган ёш ва динамик корхона эканлигини ҳамда у ерда 400 дан ортиқ юқори малакали ходимлар меҳнат қилаётганини таъкидлади.

Мутахассилар ташриф буюрган кейинги ишлаб чиқарувчи “Nika Pharm” маъсулияти чекланган жамияти бўлиб, мазкур корхона ҳозирги кунда 440га яқин ходимларни ишга жалб қилган. Корхонада 107 номдаги таблетка, капсула, спрей, саше ва бад кўринишидаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Айтиш жоиз, ҳар иккала корхоналар “Яхши ишлаб чиқариш амалиёти-GMP” Ўзбекистон Республика  Давлат cтандартини жорий қилган корхоналардан ҳисобланади.   

Ҳар икки корхонага ташриф давомида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мутахассислари уларнинг иш фаолияти билан яқиндан танишиш билан бирга мавжуд муаммоларни ўрганиб, ваколат доирасида амалий ёрдам кўрсатдилар, ҳамда таклиф ва маслаҳатлар бердилар.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech