Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 июлдаги ПҚ-4389-сонли «Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4699-сонли «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 ноябрдаги 737-сонли «Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги ва 2020 йил 31 декабрдаги 833-сонли «Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими босқичма-босқич жорий этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида тажриба лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бошланганлиги тўғрисида маълум қилади.

Ишлаб чиқилган «Дори воситалари ва тиббий буюмларни  рақамли маркировкалаш ва келгусида кузатиш тартиби тажриба лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги вақтинчалик Низом»га асосан, ваколатли ташкилот МЧЖ «CRPT Turon» томонидан, Ўзбекистон Республикасида дори воситалари ва тиббий буюмларни маҳаллий ишлаб чиқарувчилар орасидаги, бешта лойиҳа иштирокчиларига, тажриба лойиҳасини амал қилиш муддати ичида, маркировкалаш жиҳозлари ва дастурий таъминотларини тақдим этилиши режалаштирилмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар раҳбарлари рақамли маркировкалаш тажриба лойиҳасида иштирок этиш имкониятини кўриб чиқишларини ҳамда ушбу тажриба лойиҳасида иштирок этиш истаги пайдо бўлса, қуйидаги талаблар мавжудлиги ҳақида маълумот беришларини сўраймиз:

1. Ишлаб чиқариш ва сақлаш ишлари олиб бориладиган майдончаларида ва омборларда “https” протоколи ёрдамида электрон ҳужжат алмашиш учун Интернет тизимига уланиш пунктлари мавжудлиги.

2. Маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими билан ўзаро маълумот алмашинуви учун зарур бўлган электрон ҳужжатни яратиш ва қабул қилишга қодир бўлган компьютер тизимининг мавжудлиги.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech