Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар диққатига

“Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган импорт қилишда қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган хом ашёлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги (Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 8 майда 1952-сон билан рўйхатдан ўтказилган) қўшма қарорга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мақсадида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди ҳамда янги рўйхат шакллантирилди. (Тўлиқ рўйхат бу ерда) Ушбу рўйхатда фақат дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш учун мўлжалланган хом ашё ва субстанциялар ўрин эгаллаган.

Агарда сизда мазкур рўйхатга ўзгартириш ёки қўшимчалар киритиш бўйича таклифингиз бўлса, жорий йилнинг 18 ноябрь санасига қадар Агентликнинг ишлаб чиқариш бошқармасига (+99890 9128757 телеграм рақами орқали) тақдим этишингизни сўраймиз.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech