Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари Жиззах, Сирдарё, ва Наманган вилоятлари кесимида

Жорий йилнинг 20-23 апрель кунлари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Инвестиция лойиҳалари мониторингини олиб бориш ва фармацевтика эркин иқтисодий зоналари фаолиятини ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси Музроб Матниязов Жиззах, Сирдарё, ва Наманган  вилоятларида фармацевтика соҳаси бўйича амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари ҳолатини жойларга чиққан ҳолда ўрганди.

Жиззах вилоятидаги “HIGHLAND PHARM” МЧЖ томонидан қиймати 3,1 миллион АҚШ долларилик “Бир маротаба ишлатиладиган тиббиёт ва косметологик қўлқоплар ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси, “UKOR ZOMIN” УК томонидан қиймати 4,5 миллион АҚШ долларилик “Тиббий ускуналар ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси ҳамда 2019 йилда ишга тушган “Шифобахш сув чашмаси” МЧЖ, “Шохрух фарм” МЧЖ ва “Dentals Pharma” МЧЖ корхоналарининг жорий ҳолати мутахассис томонидан мониторинг қилинди.

Сирдарё вилоятидаги “River Med Pharm” МЧЖ томонидан қиймати 8,8 миллион АҚШ долларилик “Инфузион эритмали дори воситаларини ишлаб чиқариш” лойиҳаси, “Temur Med Pharm” МЧЖ томонидан “Инфузион эритмали дори воситаларини ишлаб чиқариш” лойиҳаси, “Baxtteks Pharm” МЧЖ томонидан қиймати 6,7 миллион АҚШ долларилик “Тиббий боғлов жарроҳлик салфеткалари, тиббий юз ниқоблари, гигросопик тиббий момиқ, пахта целлюлозаси ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси, “Омонмедфарм” МЧЖ томонидан қиймати 7,5 миллион АҚШ долларилик “Фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаларининг амалга оширилиш жараёни таҳлил қилинди.

Наманган вилоятида эса “SYNERGY” МЧЖ томонидан қиймати 4,0 миллион АҚШ долларилик “Тиббий ускуналар, тиббий воситалар ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси, “Тоғ лавандаси” МЧЖ томонидан қиймати 0,2 миллион АҚШ долларилик “Доривор ўсимликларни (лаванда, горжи) етиштириш ва қайта ишлаш” лойиҳаси, “AX Medical Pharm” МЧЖ томонидан қиймати 3,7 миллион АҚШ долларилик “Тиббиёт системаларини ишлаб чиқариш” лойиҳаси, “Spring Pharmaceuticals” МЧЖ томонидан қиймати 0,6 миллион АҚШ долларилик “Тайёр дори воситалари ишлаб чиқаришни ташкил этиш (2 боскич)”  лойиҳаси,  “Усмо Фарм” МЧЖ томонидан қиймати 0,75 миллион АҚШ долларилик “Гален дори воситалари ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси
ва бошқа лойиҳалар иши ўрганилди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги бош мутахасисси Музроб Матниязовнинг айтишича, ўрганиш давомида ушбу лойиҳалар доирасида мавжуд муаммолар аниқланиб, улар ечими юзасидан маҳаллий ҳокимият, ҳудудий вазирлик  ва идоралар бошқармалари мутасаддилари билан муҳокамалар олиб борилган. “Тегишли кўрсатмалар ва таклифлар ҳам илгари сурдик. Шунингдек, тадбиркорларни келгусида ҳам қўллаб-қувватлаш мақсадида улар билан бевосита алоқаларни йўлга қўйиш бўйича келишиб олдик”, деди Музроб Матниязов.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech