Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика соҳасида фаолият юритувчи ишлаб чиқаувчилар ва мутахассислар диққатига

2021 йилнинг 30 март -1 апрель кунлари Қирғизистон Республикаси пойтахти Бишкек шаҳрида “MedExpo Kyrgyzstan 2021” соғлиқни сақлаш ва фармацевтика йўналиши бўйича 15-юбилей кўргазмаси ўтказилади.

Ўтган давр давомида кўргазма тиббиёт йўналишларида фаолият олиб борувчи олимлар, мутахассислар, етказиб берувчилар, дилерлар ҳамда замонавий тиббий асбоб-ускуналар, дори воситалари ва тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилари ўртасида тажриба алмашиш учун мақбул жойга айланди.

Ушбу кўргазма Ўзбекистон маҳаллий ишлаб чиқарувчилари учун экспорт географиясини кенгайтириш ва турли лойихаларни амалга ошириш учун қулай имкониятдир.

Кўргазмада иштирок этиш бепул.

Иштирок этиш истагида бўлган корхоналар Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Ишлаб чиқариш масалалари бошқармасига ўз масъул ходими бўйича барча маълумотларни farmagentlik@minzdrav.uz электрон манзилига тақдим этишингизни сўраймиз.

Масъул ходим: Мирхайитов Ш.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech