Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика соҳасида кўп қўлланилувчи “Биофармация” атамаси нимани англатади?

Биофармация-доривор воситалар биологик фаолиятини дорилар – кимёвий хоссалари, дори шакллари ва уларни тайёрлаш технологиясига боғлиқлигини ўргатувчи фандир. “Биофармация” атамаси биринчи галда 1961 йилда олимлар Леви Вагнер томонидан қўлланилган.

Доривор воситаларни биологик фаоллиги фармацевтика омилларга (доривор воситаларни майдалик даражаси, доривор шакли – кукун, эритма, суртма дори ва бошқа ҳолатда бўлиши, уларни тайёрлаш усуллари ва бошқаларга) боғлиқ эканлиги Ибн Синога қадимдан маълум бўлган, жумладан, Ибн Сино дориларни таъсир кучи уларни тайёрлаш вақтида ташқаридан турли омиллар (масалан, майдалаш, оловда куйдириш, ювиш, совуқда совутиш ва бошқалар) таъсири натижасида ўзгариши мумкинлиги билган.

Мисол учун:
“Доривор ўсимликлардан сувли ажратмалар тайёрлашда ҳам уларни қиздириш вақтига риоя қилиш керак. Қайнаб турган сув ҳаммоми устида дамлама 15 дақиқа, қайнатмалар 30 дақиқа давомида қиздирилади, сўнгра хона ҳароратида дамламалар 45 дақиқадан кам бўлмаган вақт ичида, қайнатмалар 10 дақиқа совутилади”.

Ибн Синонинг ташқи омилларнинг дориларининг шифобахш хусусияти таъсири тўғрисидаги таълимоти вақтлар ўтиб фармация соҳасидаги янги илмий йўналишни шакллантириш ва тараққий қилишига асос бўлди.

Манба: “Абу Али Ибн Сино ва замонавий фармацевтикада инновациялар”
III Халқаро илмий-амалий анжумани мақолалар тўплами

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech