Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика соҳасида тижорат сири деганда нима тушунилади?

Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 сентябрдаги "Тижорат сири" тўғрисидаги ЎРҚ-374-сон Қонунига мувофиқ:

Тижорат сири — учинчи шахсларга номаълумлиги сабабли фан-техника, технология, ишлаб чиқариш, молия-иқтисодиёт соҳаларида ҳамда бошқа соҳаларда тижорат қимматига эга бўлган, қонуний асосда эркин фойдаланилмайдиган ахборот ҳисобланади.

Ушбу ахборот мулкдори унинг махфийлигини муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирларни кўради.

Тижорат сирини муҳофаза қилиш чора-тадбирлари қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

➖ тижорат сирини ташкил этувчи маълумотларнинг рўйхати ва ҳажмини белгилаш;
➖ тижорат сири билан муомалада бўлиш тартибини белгилаш ва бундай тартибга риоя этилиши устидан назорат ўрнатиш;
➖ тижорат сиридан фойдаланишга ижозат олган шахсларни ҳисобга олиш;
➖ тижорат сири акс этган моддий жисмларга ёки тижорат сирини ўз ичига олган ҳужжатларнинг реквизитлари таркибига унинг мулкдорини кўрсатган ҳолда «тижорат сири» грифини қўйиш.
➖ Тижорат сирининг мулкдори, конфидент тижорат сирини муҳофаза қилиш бўйича қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа чора-тадбирларни ҳам қўллашга ҳақли.

Тижорат сирини муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирларни ташкил этиш ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилиш тижорат сирининг мулкдори ва (ёки) конфидент зиммасига юклатилади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech