Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Давлат хизматлари агентлиги ташаккурномаси билан тақдирланди

Маълумки, 2017 йил 12 декабрда Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан фуқароларга янада қулайлик яратиш, қулай ва шаффоф давлат хизматлари кўрсатиш, мазкур соҳада бюрократия ва коррупцияни олдини олиш, шунингдек “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган улуғвор ғояни сўзсиз амалга ошириш мақсадид “ягона дарча” тамойили бўйича хизматларни тақдим қилувчи Давлат хизматлари марказлари ташкил этилди.

Бугунги кунда аҳоли талаби юқори бўлган давлат хизматлари босқичма-босқич Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилиши таъминланмоқда. Бу эса фуқароларга янада қулайлик яратиб, уларнинг ҳам нақди ва вақтини тежашга, энг аввало уларнинг розилигини олишга сабаб бўлмоқда.

Мазкур жараёнда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳам хизмати беқиёс. Улар томонидан фуқароларимизга ҳамда тадбиркорлик субъектларига сифатли давлат хизматлари кўрстилиб келинмоқда.

Хабар бериб келаётганимиздек, Давлат хизматлари агентлиги томонидан идораларнинг хизмат кўрсатиш жараёни домий равишда мониторинг қилиниб келинмоқда. Мониторинг давомида айрим давлат органлари ўзларига юклатилган вазифаларни қонун ҳужжатлари талабларига оғишмай риоя этаётганлиги бу албатта қувонарли ҳолат.

Аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш юзасидан фаолиятини тўғри йўлга қўйиб, халқимизга ортиқча сансалорликсиз хизмат кўрсатиб келаётган:

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги;
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги;
- Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги;
- Қурилиш вазирлиги масъул ходимлари Агентлик директорининг Ташаккурномаси билан тақдирландилар.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech