Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги жамоасининг байрам табриги

Қурбон ҳайити – улуғ байрам. Асрлар давомида эл-юртимизнинг маънавий ҳаётида беқиёс ўрин эгаллаб, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик тамойилларини янада мустаҳкамлаб келаётган ушбу қутлуғ байрам барчамизга муборак бўлсин!

Аҳил ва бирдам бўлишимиз, бир-биримизни суяб, қўллаб-қувватлашимиз, яқинларимизни йўқлаб уларнинг ҳолидан хабар олиш, ёши улуғларни зиёрат қилиш, янада меҳрибонроқ, шафқатлироқ бўлиб, етим-есирлар бошини силаб, қариялар, касалмандлар, муҳтожлардан хабар олиш, мусулмон кишига хос бўлган гўзал фазилатлардан. Албатта бундай кунларда бир биримизга бўлган муҳаббатни узоқдан туриб бўлса ҳам хис қилиб турмоқ фурсатида кўнглингизга мунавварлик кирсин.

Ушбу муборак айёмда юртимиз равнақи, диёримизнинг осойишталиги, халқ фаровонлиги йўлида олиб борилаётган барча хайрли ишларда Яратганнинг ўзи мададкор бўлишини сўраб қоламиз. Муборак Қурбон ҳайити муносабати билан сиз азизларни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги номидан самимий муборакбод этамиз!

Дилу кўнглимизда гўзал ибодат,
Қолмагай сира ҳам қалбда хусумат.
Берганимиз тилак, олганимиз дуо,
Қурбон ҳайитингиз бўлсин муборак!

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech