Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мутахассислсари Тошкент шаҳридаги маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарга ташриф буюришди

Юртимиз ҳудудларида фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳатларнинг ижроси билан яқиндан танишиш, бу борадаги муҳим вазифаларнинг ҳаётга татбиқ этилишини янада жадаллаштириш, давлатимиз раҳбарининг фармацевтикага оид Фармон ва қарорларида белгилаб қўйилган вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш ва самарадорлигини янада ошириш мақсадида, шунингдек, Инвестицион ва савдо ҳамкорлигини кенгайтириш мақсадида 2017-2020 йилларда инвестиция дастурлари доирасида амалга оширилган лойиҳаларни ижроси йўлида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги вакиллари билан ҳамкорликда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Инвестиция масалалари бошқармаси бошлиғи И.Манапов, Ишлаб чиқариш масалалари бошқармаси бош мутахассиси З.Умарова ва етакчи мутахассиси М.Одиловалар иштирокида жорий йилнинг 6-7 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида жойлашган маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарга ташриф буюрдилар, жумладан:

Bayan Medical” МЧЖ
China-Uzbekistan Medicine Technical Park МЧЖ ҚК
Nika Pharm МЧЖ
Well Med Pharm МЧЖ ҚК
“Serena Healthcare” МЧЖ ҚК

Ташриф давомида корхоналарнинг иш фаолиятида технологик ишлаб чиқариш тизимлари, ишлаб чиқариш қувватлари, иш ўринларини таъминланганлиги, рўйхатдан ўтказиш жараёнидаги муаммолар, экспорт ҳажмларини ошириш, импорт ўрнини босувчи янги турдаги дори воситаларини ишлаб чиқиш масалалари ўрганилди.

Шунингдек, қайд этилган муаммолар ечими юзасидан яқин муддатларда ушбу масалалар ечимини топиш бўйича таклиф ва кўрсатмалар тайёрланди. Шунингдек, тадбиркорларни келгусида ҳам қўллаб-қувватлаш мақсадида улар билан бевосита алоқаларни йўлга қўйиш бўйича келишилиб олинди.

 

 

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech