Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси бош муҳаррири лавозимига танлов эълон қилади

Номзод учун қўйиладиган малакавий талаблар:

• Фармацевтика фанлари доктори илмий даражасига, профессор илмий унвонига эга бўлиши;
• Давлат ва рус тилларини мукаммал билиши;
• Давлат фармацевтика муассасалари тизимида камида 15 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши (шундан камида 10 йили фармацевтика соҳасининг раҳбарлик лавозимида ишлаган бўлиши, шундан камида 2 йил фармацевтикага мансуб бўлган нашрларда бош муҳаррирлик бўйича иш тажрибасига эга бўлиши);
• Қонун ва қонун ости ҳужжатлар лойҳаларини тайёрлаш жараёнида иштирок этган бўлиши;
• Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясини нашрга тайёрлаш тизими, таҳририят ҳайъати, таҳририят кенгаши, ихтисослашган эксперт комиссиялар ва уларнинг ишчи гуруҳларининг фаолияти, функциялари ва вазифаларини билиши;
• Халқаро, шунингдек Республика миқёсида ташкил этилган малака ошириш курсларини ўтган бўлиши;
• Ўзбекистон Республикасида дори воситалари миллий сиёсатини шакллантириш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ўз маърузалари билан қатнашган бўлиши;
• Фармацевт олим сифатида фармацевтика соҳаси муаммоларини ҳал қила биладиган бўлиши;
• Дарслик, илмий мақолалар, 3 тадан кам бўлмаган фармакопея мақолалари, патент ва услубий қўлланмалар муаллифи бўлиши;
• Фармацевтика маҳсулотларини стандартлаштириш ва уларни сифат назоратини амалга ошириш ҳамда Давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида тегишли малакага эга бўлиши;
• Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг фармацевтика фаолиятига тегишли ҳужжатларни мукаммал билиши ва амалиётга тадбиқ қила олиши;
• Ўзбекистон Республикасининг “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги, “Стандартлаштириш тўғрисида”ги, “Метрология тўғрисида”ги қонунлари асосида фармацевтика фаолиятини амалга ошириш, соҳага доир стандартлар яратилиши ва ишлаб чиқилишида, фармацевтика маҳсулотларини стандартлаштириш, сифат назоратини амалга ошириш, Фармацевтика соҳасида халқаро стандартлар (халқаро, USP, BP, EurP, ЕОИИ фармакопеялари) тўғрисида маълумотга эга бўлиши ва улар билан ишлай билиши;
• Норматив ҳужжатни ишлаб чиқиш ва амалётга жорий қилиш бўйича тажрибага эга бўлиши;
• Соҳада сифат тизимини жорий этилишида фаол иштирок этиши;
• Ўзбекистон Республикасининг стандартлаш, сертификатлаш, фармацевтика, тиббиёт, фармакопея соҳасига тегишли қонунлар, қонун ости ҳужжатлар ва тегишли меъёрий-ҳуқуқий, фаолиятига таълуқли идоравий ҳужжатларини мукаммал билиши;
• Дори воситаларини яратиш, стандартлаштириш, метрология, сифат назорати, ишлаб чиқариш асосларини билиши;
• Фармацевтика йўналишларида мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар моҳиятини чуқур англаши;
• Компьютер саводхонлигига эга бўлиши лозим.

Лавозимий мажбуриятлари:
Ўрнатилган лавозим йўриқномаси талабларини бажариш.

Иш кунлари:
Душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума, соат 09:00 дан 18:00 гача.

Электрон почта:
farmagentlik@ssv.uz

Телефон рақами:
+998 (71) 203-81-81

Почта манзили:
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳар 100084,Чингиз Aйтматов кўчаси, 1A

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech