Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва «Huscion» компанияси вакиллари иштирокида видеоконференция ўтказилди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, юртимизнинг Жанубий Кореядаги элчихонаси вакиллари ҳамда янги инновацион формулаларни ишлаб чиқиш юзасидан тадқиқотлар олиб борувчи «Huscion» компанияси раҳбарияти иштирокида видеоконференция ўтказилди.

Конференцияда илмий жиҳатдан тажриба алмашиш, технологиялар трансфери, клиник ва клиниколди синовлар соҳасида, шунингдек янги дори воситаларини ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама этилди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур компания қатор препаратлар доклиник синовларини ўтказаётган бўлиб, синовлар якунига кўра Ўзбекистонга ташриф буюриб, ўзаро ҳамкорлик борасида музокалралар олиб бориш ниятида. Илгари келишилганидек, корейс компанияси клиник синовларини Ўзбекистонда Агентлик ҳузуридаги илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда ташкил этиш масаласи ҳам йиғилганлар диққат-эътиборида бўлди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантиш агентлиги раҳбари Сардор Кариев келишувларни амалга ошириш бўйича Йўл харитасини ишлаб чиқувчи ишчи гуруҳни ташкил этиш ва февраль ойининг биринчи ярмида қилинадиган ишларни муҳокама қилиш учун яна бир бор видеоконференция ўтказиш таклифини берди.

Сўнгра Агенглик раҳбари ва "Huscion" компанияси бош директори ўртасида ҳамкорлик бўйича online режимда келишув имзоланди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech