Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги вакиллари БААда “MicroSinergy Pharmaceuticals” фармацевтик фирма вакиллари билан учрашди

2022 йил 21 февраль куни “DUBAI EXPO-2020” халқаро кўргазмаси доирасида Инвестициялар ҳамда ташқи савдо вазирлигининг БААдаги ваколатхонаси директори Сарвар Хамидов, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари Алишер Темиров бошчилигидаги мутахассислар “MicroSinergy Pharmaceuticals” фармацевтик корхонаси вакиллари билан учрашишди.

“Jebel Ali” эркин иқтисодий зонаси фармацевтик кластерида жойлашган корхона вакиллари билан бўлган учрашув Алишер Темировнинг тақдимоти билан бошланди. Сўнгра меҳмонлар мазкур ишлаб чикарувчи корхонанинг участкалари билан таништирилди.

“MicroSinergy Pharmaceuticals” корхонаси вакиллари республикамиздаги фармацевтика бозоринга қизиқиш билдириб, турли саволлар билан агентлик мутахассисларига мурожаат қилишди. Бу албатта, фармацевтика соҳасида савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш учун замин яратади.

Учрашув якунига кўра томонлар инвестициявий ва технологиялар трасфери йўналишида хамкорликни йўлга қўйишга келишилиб олишди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech