Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ходимларини инглиз тилида ўқитиш амалиёти йўлга қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5117-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида махсус ўқитиш амалиёти йўлга қўйилди.

Албатта Фармацевтика соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар ўз она тилини мукаммал билишлари билан бир қаторда бир нечта хорижий тилларни билишлари ва мулоқот қила олишлари ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шу боис, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан Агентлик ходимларни инглиз тилини ўзлаштириш даражасини ошириш мақсадида «Hilol Edu» МЧЖ ўқув маркази билан ҳамкорликда ҳафтада икки маротаба бўлиб ўтадиган махсус ўқув курслари ташкил қилинди.

Мазкур ўқув курсларига «Hilol Edu» МЧЖ ўқув марказининг малакали ўқитувчиси Азиза Раджабова жалб қилинган бўлиб, инглиз тилидаги дарслар онлайн ва офлайн форматда бўлиб ўтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Президент қарорига мувофиқ, 2022 йил 1 январдан бошлаб хорижий тиллардан сертификатга эга давлат бошқарув идораларининг барча бўғинлари ходимларига лавозим маошига нисбатан қўшимча устама ташкилотларнинг бюджетдан ташқари ҳамда иш ҳақи фонди доирасида бюджет маблағлари ҳисобидан тўланиши белгиланган.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech